Линклар

Беларусда Украина юзасидан музокаралар якунланди


Украина собиқ президенти Леонид Кучма (чапда) ва ЕХҲТ вакили Хайди Тальявини музокарадан сўнг журналистларга интервью бермоқда. Минск, 6 май 2015 йил.

Украина собиқ президенти Леонид Кучма (чапда) ва ЕХҲТ вакили Хайди Тальявини музокарадан сўнг журналистларга интервью бермоқда. Минск, 6 май 2015 йил.

Беларус пойтахти Минскда 6 май куни украинада барқарорликни тиклаш масаласига бағишланган навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди.

Ёпиқ музокараларда Киев расмийлари ва сепаратчилар вакиллари Россия ҳамда ЕХҲТ ўртамчилигида Украина шарқидаги заиф сулҳни мустаҳкамлаб сақлаб қолиш ҳақида маслаҳатлашган.

Музокаралардаги Киев вакили Леонид Кучма “учрашув зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш йўналишидаги муҳим қадам бўлди”, деб билдирди. Унга кўра “айримачилар вакиллари ҳам конструктив” бўлган.

Россия вакили Азамат Қулмуҳаммедов ҳам музокаралар бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал этилишига умид пайдо қилганини айтди.

Томонлар барқарорлик ўрнатиш масаласида ишловчи экспертлар гуруҳи кенгашини ташкил этиш масаласида келишиб олди. ЕХҲТ вакили Хайди Тальявинига кўра, мазкур кенгаш 19 майдан ўз фаолиятини бошлайди.

XS
SM
MD
LG