Линклар

Каримов маъмурияти унинг Москвада Ғалаба байрамида қатнашиши тўғрисидаги хабарни тасдиқламади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов маъмурияти унинг Москвада Ғалаба байрами тадбирларида иштирок этиши тўғрисидаги хабарни "ҳозирча" тасдиқламади. ​

Аввалроқ Кремль Каримов Иккинчи Жаҳон Урушида Нацист Германия устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб Москвада ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш истагини билдиргани ҳақида хабар қилган эди. Россия Президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков 7 май куни "Каримов Путиннинг таклифини қабул қилди, дея билдирди.

Ўзбекистон президенти маъмуриятининг ўзини таништирмаган вакили, Озодлик сўровига жавобан, Кремль эълон қилган хабарни "ҳозирча" тасдиқлай олмаслигинини билдирди. "Бунга оид якуний қарор Тошкент вақти билан соат учлардан кейин эълон қилинади", деди президент маъмурияти вакили.

Ўзбекистон президенти маъмурияти вакиллари кейинги ҳафталар давомида Каримов Москвадаги байрам тадбирларида қатнашмаслигини айтиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG