Линклар

Туркистон Легиони вакили: Биз сотқин эмас, ватанпарварлармиз


Туркистон легиони, II Жаҳон Уруши йиллари

Туркистон легиони, II Жаҳон Уруши йиллари

Туркистон Легиони вакиллари нимани орзу қилишган? Озодлик айни савол билан исми ошкор этилишини истамаган Туркистон Легиони вакили билан суҳбатлашди.

Иккинчи Жаҳон Уруши йилларида нацистлар Германияси сафида жанг қилган Туркистон Легиони етакчиларидан бири Рўзи Назар вафот этиши ортидан легион ҳақида ижтимой тармоқларда эҳтиросли баҳслар кучайди.

Ўтган ҳафта 98 ёшида оламдан ўтган Рўзи Назар Туркияда тўпроққа қўйилди.

1942 йилда асос солинган Туркистон Легиони асосан Совет қўшинлари сафида Германияга қарши жанг қилиб, асирга тушган марказий-осиёлик аскарлардан ташкил топган эди.

Туркистон Легиони ҳақида ҳозирга қадар муфассал тадқиқотлар олиб борилмаган.

Нацистлар Германияси легион аскарларига Марказий Осиё, Бошқирдистон, Волгабўйи, Озарбайжон, Шимолий Кавказ ва бугунги Хитойнинг ғарбий ҳудудларини ўз ичига олган “Буюк Туркистон” тузишни ваъда қилган эди.

Баъзи интернет фойдаланувчилар Туркистон Легиони аъзоларини “ватан хоинлари, сотқинлар ва фашист гумашталари”, баъзилар эса, Марказий Осиё халқлари мустақиллиги учун коммунистларга қарши курашган “миллий қаҳрамонлар”, деб билади.

Хўш, бу ҳақда Туркистон Легиони вакилларининг ўзлари нима деб ўйлашарди?

Озодлик айни савол билан исми ошкор этилишини истамаган Туркистон Легиони вакили билан суҳбатлашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG