Линклар

logo-print

ҲРУ Андижон қирғини 10 йиллиги арафасида халқаро ҳамжамиятни Тошкентга босимни кучайтиришга чақирди


Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Андижон воқеаларининг 10 йиллиги арафасида АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар ҳукуматларини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари топталиши борасида очиқ гапиришга чақирди.

Бугун эълон қилинган баёнотда ҲРУ 2005 йил 13 май куни Андижонда минглаб, асосан, қуролсиз намойишчилар Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари тарафидан ўққа тутилганини эслатади. Норозилар қашшоқлик, ишсизлик, ҳукумат репрессиялари ҳақида очиқ гапириш ва ҳукуматни ўз тақдирларига бефарқ бўлмасликка чақириш учун чиққан эди, дейилади ҲРУ баёнотида.

“Ўзбекистон халқи ҳамон қўрқув ичида қолган. Улар очиқ гапирганлари учунгина отиб ўлдирилишларини билиб яшайди”, дейди ҲРУнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

ҲРУ баёнотига илова қилинган видеода қирғин гувоҳлари ва фаоллар 13 май кунги воқеаларни эслашади.

Келаси ҳафта Андижон қирғини, деган ном билан эсланадиган воқеаларига 10 йил тўлади. Ўзбекистон ҳукумати 2005 йил 13 май куни рўй берган зўравонликларда 187 киши ҳалок бўлганини иддао қилиб келади. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳалок бўлганлар сони 1000 нафаргача бўлиши мумкинлигини айтиб келади.

Халқаро ҳамжамият Андижон қириғини юзасидан мустақил текширув ўтказишни талаб қилган, лекин бу талаб Ўзбекистон ҳукумати томонидан рад этилган.

XS
SM
MD
LG