Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ўтган ой охирида Ҳормуз бўғозида қўлга олинган Маршалл Оролларига оид кема қўйиб юборилганини расман тасдиқлади.

Вазирликнинг 7 май куни маълум қилишича, “Maersk Tigris” кемаси экипажининг 24 вакили ҳам озод этилган ва кема Эрон сув ҳудудини тарк этган.

Эрон денгиз патрули 28 апрель куни Даниянинг Maersk ширкати Эрондаги хусусий фирмага қарзи борлиги важида Маршалл Ороллари байроғи остида ҳаракатланадиган кемани қўлга олган эди. Эрон расмийлари “Maersk Tigris” кемаси ва унинг экипажи кўп йиллик қарз можароси ҳал этилгандагина қўйиб юборилишини айтаётган эди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Марзия Афхам 6 май кунги чиқишида бу ишга алоқадор хусусий томонлар ўртасидаги музокаралар якунига етиш арафасида, дея билдирди.

Maersk ширкати ижарага олган кеманинг эгалари номъалумдир.

XS
SM
MD
LG