Линклар

АҚШ "Исломий давлат"га қарши жангариларни тайёрламоқда


АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер 7 май куни Пентагон мутахасислари Исломий давлат жангариларига қарши жанг қилиш учун Сурияда кичик ҳарбий гуруҳни тайёрлай бошлаганини билдирди.

Картер мазкур гуруҳни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ишлари яқин кунларда бошланишини айтди. Вазирга кўра, мазкур гуруҳ 90 кишидан иборат бўлади.

Аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Иорданияда сурияликлардан иборат жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказишни бошлаган эди. Тез кунларда бундай гуруҳ Туркияда ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Хабарларда айтилишича, Саудия Арабистони ва Қатарда ҳам Исломий давлатга қарши жангарилар гуруҳлари ташкил этилади.

Обама маъмурияти вакиллари мазкур гуруҳлар фақат “Исломий давлат”га қарши тузилаётганини, айни пайтда АҚШнинг ўзи Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказишга қодир эмаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG