Линклар

Бугун Ғарб давлатларида Ғалаба куни нишонланади


Сараевода Иккинчи Жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш пайти.

Сараевода Иккинчи Жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш пайти.

Бугун бир қатор Ғарб давлатларида фашим устидан қозонилган Ғалаба куни нишонланади.

1945 йилнинг 7 май куни Франциянинг Реймс шаҳрида немис генерали Альфред Йодль Германия капитуляцияси ҳақидаги ҳужжатни имзолаган эди. Бу ҳужжатни иттифоқчилар қўмондонлиги номидан Америка генерали Уолтер Беддел Смит, СССР номидан генерал Иван Суслопаров қабул қилиб олган эди. Ҳужжатга биноан Германия капитуляцияси 8 май куни соат 23дан 1 дақиқа ўтганда кучга кирар эди.

Бироқ Реймсдаги капитуляция Сталинни қониқтирмаган ва 9 май куни Берлин яқинидаги Карлсхорст шаҳрида капитуляция ҳужжати иккинчи бор имзоланган. Капитуляцияни немис генерал федмаршали Вильгельм Кейтел имзолаган ва СССР маршали Георгий Жуков қабул қилиб олган.

Шундан келиб чиқиб, Ғарбда Ғалаба куни 8 майда, собиқ СССР ва бугунги постсовет ҳудудда 9 май куни нишонланиши анъанага айланган.

XS
SM
MD
LG