Линклар

Ўшда ўзбек қаҳрамонига ҳайкал ўрнатилди


Ўшда ўрнатилган Шуҳрат орденининг тўлиқ кавалери Абдурашид Парпиев бюсти.

Ўшда ўрнатилган Шуҳрат орденининг тўлиқ кавалери Абдурашид Парпиев бюсти.

Ўш шаҳрида 7 май куни Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси, Шуҳрат орденининг тўлиқ кавалери Абдурашид Парпиев бюсти ўрнатилди.

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллиги арафасида ўтказилган ҳайкалнинг очилиш маросимида Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев иштирок этди.

Қаҳрамон ҳайкалини ўрнатиш тўлиғича давлат ҳисобидан амалга оширилди.​

Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган Қирғизистонликларнинг 72 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Қирғизистонлик 35 одам эса Шуҳрат орденининг тўлиқ кавалери ҳисобланади.

Собиқ иттифоқда жами 12 776 одамга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган. Фақат 2672 одамгина Шуҳрат орденининг тўлқи кавалери мақомига эришган. Шуҳрат орденининг тўлиқ кавалерлари Совет Иттифоқи қаҳрамонларига тенглаштирилган.

XS
SM
MD
LG