Линклар

logo-print

Ислом Каримов Москвага кетди, лекин 9 май парадида қатнашиши маълум эмас


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов россиялик ҳамкасби Владимир Путин таклифига биноан Москвага кетган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов россиялик ҳамкасби Владимир Путин таклифига биноан Москвага кетган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Москвага жўнаб кетди. Оқ сарой матбуот хизматининг қисқача маълум қилишича, Ислом Каримов “Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этади”.

Матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон раҳбари россиялик ҳамкасби Владимир Путин таклифига биноан 8 май куни Москвага жўнаб кетган.

Расмий хабарномада президент Каримовнинг Москвада 9 май парадида қатнашиши айтилмаган. Президент маъмурияти вакили, Озодлик сўровига жавобан “бу ҳозирча маълум эмас”, дея таъкидлади.

7 май куни Кремль вакиллари Каримовнинг Москвада уюштириладиган Ғалаба байрами тадбирларида иштирок этишини маълум қилган эди.

Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис Ғарб давлатлари етакчилари Москвада Путин раислигида ўтказиладиган парадда иштирок этишдан бош тортган.

Айрим хабарларга кўра, президент Каримовнинг бугун Тошкентга қайтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти маъмурияти вакиллари кейинги ҳафталар давомида Каримовнинг Москвадаги байрам тадбирларида иштирок этмаслигини айтиб келаётган эди.

Ислом Каримов қатнашадиган МДҲ саммити 8 май куни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG