Линклар

Покистонда вертолёт ҳалокатида 7 киши, жумладан Филиппин ва Норвегия элчилари ҳалок бўлди


Покистонда вертолёт қулаши оқибатида камида етти киши, жумладан икки нафар дипломат нобуд бўлди. Покистон шимолидаги Гилгит-Балдистон вилоятида 8 май куни рўй берган ҳалокат қурбонлари орасида Филиппин ва Норвегия элчилари ҳамда Малайзия ва Индонезия элчиларининг рафиқалари борлигини Озодликнинг Покистон хизматига армия матбуот вакили тасдиқлади. Генерал-майор Асим Бажванинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида вертолётнинг икки пилоти ҳам бор.

Ҳалокатда Польша ва Ҳолландия элчилари ва яна ўнга яқин одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Покистондаги Толибон ҳаракати матбуот вакили Муҳаммад Хуросоний Озодликнинг Покистон хизматига юборган имейлида ҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, ветолёт уриб туширилганини иддао қилди. Имейл мактубида айтилишича, ҳужум Покистон Бош вазири Навоз Шарифни олиб кетаётган вертолётни нишонга олиши керак бўлган.

Ҳалокатга учраган МИ-17 вертолёти ғарб дипломатларини олиб кетаётган уч вертолётнинг бири бўлган. Улар бош вазир Шариф иштирокидаги маросимга кетаётган бўлган. Қолган икки вертолёт манзилга етиб борди.

XS
SM
MD
LG