Линклар

Саудия Арабистони Яманда 5 кунлик ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди


Саудия Арабистони Яманда можаро туфайли қийин аҳволда қолган одамларга гуманитар ёрдам етказилишига имкон бериш учун беш кунлик, узайтилиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш эълон қилишга тайёрлигини билдирди. 7 май куни илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш таклифи Саудия Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг қўшма баёноти орқали билдирилди.

Мазкур баёнот Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция Ямандаги Ҳутий исёнчиларига қарши ҳаводан зарба беришда давом этаётган пайтга тўғри келмоқда. Ҳутийлар Саудия билан чегарадош минтақада камида беш кишини ўлдиргани “уларга қимматга тушишини” ваъда қилди Судия ҳарбийлари. Коалиция матбуот вакили генерал Аҳмад ал-Ассирий “Саудия Арабистони хавфсизлиги коалиция ва Саудия қуролли кучлари учун энг устувор масаладир. Улар қизил чизиқни кесиб ўтишди”, дея баён қилди.

Ассирийнинг айтишича, жавоб амалиёти “дарҳол бошланади” ва исёнчилар етакчилари, улар тўпланадиган жойлар ва ҳужумни уюштирганлар нишонган олинади.

Саудия ҳарбийсининг баёноти Саудия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Риёдда ўт очишни тўхтатиш таклифни эълон қилган пайтга тўғри келди. Ямандаги исёнчилар бу таклифга жавоб бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG