Линклар

Хотира ва қадрлаш куни байрамми ё мотамми? Бу саволнинг расмий жавоби кундай равшан: 9 май – Хотирлаш ва қадрлаш куни Ўзбекистоннинг ҳаммаси бўлиб 10 та давлат байрамидан биридир. Лекин 1999 йилдан бери бу кун Иккинчи Жаҳон урушида қурбон бўлганлар хотирланадиган кундирки, бир вақтнинг ўзида ҳам марҳумларни эслашни, ҳам байрам қилиш – шоду хуррам бўлишни тасаввур қилиш қийин.

Ном билан Мазмун ўртасидаги мана шу зиддият ҳақида;

Жума намозида тилга олинган масала ҳақида;

Халқ таълими вазирининг синфларга бола сиғмай кетганини бирдан билиб қолгани тўғрисида;

АҚШ долларининг 4500 сўмлик довондан ошиб ўтгани тўғрисида;

ва албатта, Каримовнинг Москвага бормас бўлиб туриб, барибир бориб қўйгани тўғрисида гаплашдик мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов билан.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG