Линклар

Иккинчи жаҳон урушида ўзбеклар “замбарак еми” бўлганмиди?


Кўпчилик ўзбеклар Берлинга етиб бора олмасдан урушнинг илк кунларида нобуд бўлгани айтилади.

Кўпчилик ўзбеклар Берлинга етиб бора олмасдан урушнинг илк кунларида нобуд бўлгани айтилади.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистондаги тарих дарсларида айтилмаган тарафларини муҳокама қилдик. Булардан бири Ўзбекистондан урушга сафарбар қилинганларнинг “замбарак еми”га айлантирилгани билан боғлиқ фожиа.

Иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистон билан боғлиқ яна бир жиҳати “Ишчи батальони” дея аталган меҳнат лагерларида кафансиз кўмилганлар тақдиридир.

1941 йилда 6,5 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистондан 1,5 миллион одам урушга жалб қилинган. Расмий маълумотларга кўра, бу урушда ярим миллион ўзбек ҳалок бўлган.

Шунингдек ўзбекларнинг талай қисми “Ишчи батальони”га — Россияга сафарбар қилинди.

Расмий статистикага кўра, 1943 йилнинг ўзида “Ишчи батальони”даги ўзбеклар сони 155 минг кишидан иборат бўлган.

Ëши асосан 40-50дан ошган ва кўпчилиги қишлоқдан бўлган бу ўзбекларнинг рус тилини билмаслиги ва совуқ ҳавога мослашмагани орқасида кўп қийинчилик ва машаққатларни бошдан кечиргани айтилади.

Яшаш шароитларининг оғирлиги ва ўзларининг эскирган кийимларида ишлаганлари оқибатида ниҳоятда азоб-уқубат чекканлар.

Тарихчи олим, профессор Ҳамид Зиëевнинг ëзишича, “Ишчи батальони”даги ноинсоний шароит оқибатида ўзбекистонликлар ниҳоятда азоб-уқубат чекканлар:

“Мен ўзим Сибирь госпиталида даволанаётганимда, ўлкамиздан борганларнинг гадойчилик қилиб юрганлигининг гувоҳи бўлганман. Уларнинг соч-соқоллари ўсган, кийимлари ямалган ва кир босган эди. Уларнинг айтишига қараганда, очлик ва касалликдан ўлаётганлар оз бўлмаган”, дейилади Зиëевнинг 2003 йил Ўзбекистонда эълон қилинган мақоласида.

“Ишчи батальони”даги кишилар Ўрол, Қарағанда, Куйбишев, Саратов, Горкий, Омск, Новосибирск, Москва, Тула, Ярославл, Красноярск, Хабаровск, Кемерово, Челябинск, Свердловск, Перм, Иркутск, Архангелск, Бошқирдистон, Татаристон, Удмуртия ва бошқа жойлардаги саноат корхоналари ва конларда ярим оч ҳолда меҳнат қилганлар. Уларнинг она юртидан узоқ жойларда кафансиз кўмилганига оид маълумотлар бор.

Қурултой қатнашчилари назарида ўзбек халқи учун мусибат келтирган Иккинчи жаҳон уруши шу кунларда Россия ҳукумати тарафидан “СССРни тирилтириш мафкурасига” айлантирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG