Линклар

OzodlikOnline: Андижон қирғинидан 10 йил ўтиб: “Жазосизлик”ка ким¸ қандай барҳам беради?


Ҳукумат Андижонда тупроққа берилган қурбонлар хоки устида "Гуллар шаҳри" яратиш билан овора.

Ҳукумат Андижонда тупроққа берилган қурбонлар хоки устида "Гуллар шаҳри" яратиш билан овора.

2005 йилнинг 13 май кунида Андижон марказий майдонида юз берган қонли воқеалар¸ мустақил матбуот ва инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи халқаро гуруҳларни мустасно қилганда¸ бу воқеаларнинг бевосита иштирокчиларидан тортиб аксар ўзбекистонликлар томонидан унутилаëзди. Андижондаги қирғин ҳақиқатини тиклаш¸ бу қирғиннинг асл маъсулларини жавобгарликка тортиш кимларга ва қайси замонларга қолди? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch халқаро ташкилоти Андижон қирғинига 10 йил тўлиши арафасида эълон қилган “Қирғин учун жазосизликнинг 10 йили”деб номланган ҳисоботида дунë жамоатчилигини 2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказида рўй берган қатлиомни унутмаслик¸ камида 187 одам ҳаëтига зомин бўлган қирғинни буюрган ва уни ижро қилганларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Андижон қирғинининг 10 йиллиги арафасида ижтимоий тармоқларда тарқаган карикатура Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон ҳақиқатини унуттириш уринишлари моҳиятини акс эттирган.

Андижон қирғинининг 10 йиллиги арафасида ижтимоий тармоқларда тарқаган карикатура Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон ҳақиқатини унуттириш уринишлари моҳиятини акс эттирган.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда рўй берган қирғин ортидан Ғарб ҳукуматлари Ўзбекистон ҳукуматини қуролсиз халқни отганликда айблаб¸ Тошкент билан муносабатларни кескинлаштирган¸ Европа Иттифоқи эса бу қирғинга маъсул деб кўрилганларни ўз қора рўйхатига киритиб¸ Ўзбекистонга нисбатан заиф бўлса-да санкциялар жорий қилган эди.

Аммо Афғонистондаги аксилтеррор амалиëтларида Тошкент ëрдамига муҳтож бўлган Ғарб орадан икки йилча ўтиб-ўтмай чекланган санкцияларини ҳам бекор қилди ва Тошкент билан ҳамкорликни қайта тиклади.

Андижон воқеалари ортидан Ғарб давлатларидан қочқинлик мақомини олган бу воқеаларнинг бевосита иштирокчилари аввалига “13 май иттифоқи”¸ сўнгра эса “Андижон – Адолат ва тикланиш” партияларига уюшдилар ва бу қирғинни буюрган ва уни ижро этганларни фош этиш¸ уларни халқаро маҳкамага тортиш ҳаракатларини бошладилар.

Аммо уларнинг Ўзбекистонда қолган яқинларига нисбатан тазйиқларнинг кучайиши¸ хориждаги андижонлик фаоллар ўртасидаги ички низолар ва бошқа сабаблар ортидан Тошкент томонидан “Акрамийлар” номи берилган ташкилот аъзолари 2013 йилдан бери Андижон қирғини ҳақида сукут сақламоқдалар.

ндижон қирғинининг 10 йиллиги муносабати билан 7 май куни эълон қилган яна бир ҳисоботида Human Rights Watch ташкилоти Андижон қирғини гувоҳларига нисбатан 10 йил давомида кўрсатиб келган босим ва тазйиқлар билан Ўзбекистон ҳукумати бу қонли воқеаларни ҳам маҳаллий¸ ҳам халқаро жамоатчилик хотирасидан ўчиришга уринаëтганини таъкидлади.

“Ўзбекистон халқи ҳамон қўрқув салтанатида яшайди. Улар Андижон ҳақида очиқ гапирсалар ўзларининг отиб¸ ўлдирилиб кетишлари ва бу ишни қиладиганлар жазосиз қолажагини аниқ биладилар”¸ дейилади ҳисоботда.

Андижон воқеалари гувоҳлари қўрқув ва бошқа сабаблар остида ҳақиқатни очиқлашдан тўхтаган бир пайтда¸ Human Rights Watch ташкилоти Ғарб ҳукуматларини қирғин учун маъсулларни адолат олдида жавоб беришга келтириш учун фаол бўлишга чақирди.

Ҳукумат босим ва тазйиқлар воситасида Андижон воқеалари ҳақиқатидан хабардорлар сасини ўчиришга муваффақ бўлаëзган¸ халқаро ҳуқуқ тизимлари ва инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳақиқат ва адолатни қарор топтириш учун айнан гувоҳлар ва қурбонлар яқинлари кўрсатмаларига қарам бўлиб қолаëтган¸ дунë ҳукуматлари эса геосиëсий манфаатлар боис¸ гўë Андижонда ҳеч нима бўлмаган каби¸ Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни қайта тиклаган 2015 йилда “жазосизлик”ка ким ва қандай барҳам бериши мумкин¸ деган савол жавоби очиқ қолмоқда.

Душанба¸ 11 май куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли суҳбатда шу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингиз билан иштирок этинг. Жонли суҳбатга қўшилишнинг энг осон ва қисқа йўли мулоқот пайтида Озодликнинг Skype манзилларига телефон қилишдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG