Линклар

Покистонда 8 май куни вертолёт ҳалокати оқибатида нуфузли шахслар ҳалок бўлгани муносабати билан мотам куни эълон қилинди.

Гилгит Болтистон ҳудудида содир бўлган ҳалокатда етти одам, жумладан, Филиппин ва Норвегиянинг Покистондаги элчилари, Малайзия ва Индонезия элчилариниг рафиқалари ҳамда уч нафар учувчи ҳалок бўлган. Вертолёт ҳалокатида ўндан ортиқ одам, жумладан, Польша ва Нидерландлар элчилари ярадор бўлган.

Покистон толибони вертолёт улар отган ўқлардан қулаганини билдириб, мазкур ҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Бироқ ҳукумат расмийлари бу баёнотни инкор қилиб, вертолёт техник сабаблар туфайли ҳалокатга урчаганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG