Линклар

Москвада Ғалаба куни нишонланмоқда


Москвада ўтказилган Ғалаба паради пайтида олинган сурат.

Москвада ўтказилган Ғалаба паради пайтида олинган сурат.

Бугун Москвада йигирмадан ортиқ давлатлар раҳбарлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Москвада ўтказилаётган тадбирларда Кремлнинг Украинадаги сиёсати боис АҚШ ва бошқа етакчси ғарб давлатлари лидерлари иштирок этишдан бош тортган.

Москвада ўтказилган ҳарбий парадда 16000 ҳарбий техника, сўнгги нусхадаги “Армада” танклари, 143 ҳарбий самолёт қатнашди.

Иккинчи Жаҳон урушида собиқ Совет Иттифоқи фуқароларидан 26 миллион киши ҳалок бўлган. Жумладан, ўша пайтда 6,5 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистондан 1,5 миллион одам урушга кетган. Улардан 500 мингги жангоҳларда ҳалок бўлган, юз мингги бедарак кетган.

XS
SM
MD
LG