Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвада ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парада қатнашмади.

Бир кун аввал Москвага келган Каримов МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этган ва шу куни Тошкентга қайтиб кетган.

Москвада 8 май куни Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш тантаналари доирасида ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммити чоғида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаевни Улуғ Ватан урушида бир халқ бошқа халққа нисбатан аҳамиятлироқ бўлганини тасдиқлашга уринишда айблаган эди.

Саммитда Ислом Каримов қирғизистонлик ҳамкасби Атамбаевнинг Иккинчи Жаҳон урушига оид фикрларини “хато ва ҳурматсиз” гаплар деб баҳолади.

Айни пайтда Россия пойтахти Москвада 9 май куни Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда сўз олган Россия президенти Владимир Путин фашизм устидан ғалабага ҳисса қўшган МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистонни тилга олмади.

Ўз нутқида президент Путин ғалабага ҳисса қўшган собиқ совет ўлкаларини бирма бир санади. Лекин, Ўзбекистон ва Украинани эсламади.

Шунингдек, МДҲ мамлакатлари орасида Украина, Молдова ва Беларус давлат раҳбарлари ҳам Москвадаги парадда иштирок этишмади.

XS
SM
MD
LG