Линклар

logo-print

Қодиров 57 ёшли чечен амалдорига мактаб ўқувчисини хотинликка олишга рухсат берди


Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Ножой-Юрт тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Нажуд Гучиговга 17 ёшли мактаб ўқувчини хотинликка олишга рухсат берди.

30 апрель куни Россияда чиқадиган “Новая газета” нашрида 57 ёшли Гучигов 17 ёшли Хеда Гойбалиевани зўрлик билан хотинликка олишга уринаётгани ҳақда мақола босилган эди.

Нашрга кўра, Гучигов қизни оиласига таҳдиддар ҳам қилган, қаршилик қилишса оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

Мақола газетада босилиши ортидан РОВД бошлиғи Гучигов ўз оиласи борлиги ва ҳеч қанақа Хеда Гойбалиева деган қизни танимаслигини айтганди.

Кейин маълум бўлишича, вазиятга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров аралашган.

Қодиров қизни уйига вакиларини юбориб, уни ота-оналари рози эканини ўрганганидан сўнг тўйга рухсат берганини айтган.

10 май кунига белгиланган тўйга Рамзан Қодиров ҳам таклиф этилган.

Россияда қўш хотинлик тақиқланган. Қизларнинг турмушга чиқиш ёши эса 18 қилиб белгиланган.

Бир неча йил аввал Қодиров Чеченистонда қиз ўғирлаш ва ёш қизлар билан никоҳ қуриш анъанасини тақиқлаб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG