Линклар

logo-print

Шанба куни Қоҳирада қайта ўтказилган маҳкамада ҳакам Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак ва унинг икки ўғлини уч йилга озодликдан махрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Тергов хулосасига кўра, собиқ президент ва унинг ўғиллари президент саройини таъмирлаш учун ажратилган 18 миллион долларлик маблағни шахсий манфаати йўлида ўзлаштирганлар.

Маҳкама биноси олдида йиғилган собиқ президент тарафдорлари суд ҳукмини сиёсий, дея аташди.

Муборакнинг адвокати суд ҳукми юзасида юқори инстанцияга арз қилажагини билдирди.

84 ёшли Ҳусни Муборак 2011 йилда мисрдаги ғалаёнлар ортидан ҳокимиятдан ағдарилган эди.

XS
SM
MD
LG