Линклар

ЕХҲТ Донецк халқ республикаси назорати остидаги ҳудудда 30 та танк юрганини қайд этди


Донбассдаги айирмачиларга қарашли танклар.

Донбассдаги айирмачиларга қарашли танклар.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари ўзини Донецк халқ республикаси деб атаган тузилма назорати остидаги ҳудудда 30 та танк, Украина қўшинлари назорати остидаги ҳудудда 3 та танк юрганини қайд этганлар.

“Бу танклардан 13 таси Донецк халқ республикаси назорати остида бўлган Солнцево ичида ёки атрофида қайд этилди”, дейилади ЕХҲТнинг шанба куни ёйинланган баёнотида.

Солнцево Донецк вилоятининг Старобешевск туманида жойлашган қишлоқдир. Бу жой яқинидан ажратиш чизиғи ўтказилган бўлиб, чизиқнинг у томонида Украина расмийлари назорати остида бўлган Гранитное қишлоғи жойлашган.

Украина махсус амалиётлар штаби бу аҳоли пункти яқинида жойлашган украин ҳарбийларининг позициялари айирмачилар томонидан миномёт ва тўплардан ўққа тутиб турилгани ҳақида мунтазам равишда хабар қилиб турибди.

9 май куни “Днепр-1” полки матбуот хизмати ўзларининг аэроразведка гуруҳи Тельман туманининг Новоласпа аҳоли пунктида ҳарбий техника тўпланаётганини аниқлаганиҳақида маълумот тарқатганди.

XS
SM
MD
LG