Линклар

Афғон расмийлари Қундузда ҳалок бўлган жангарилар орасида ўзбекистонликлар борлигини айтмоқда


Қундуз вилояти губернатори Муҳаммад Умар Сафий (чапда).

Қундуз вилояти губернатори Муҳаммад Умар Сафий (чапда).

Афғон расмийлари мамлакат шимолида ҳукумат кучларига қарши ҳужум бошлаган Толибон жангарилари “Исломий Давлат” гуруҳи жангарилари билан биргаликда ҳаракатланаётганини айтмоқдалар.

Қундуз вилояти губернатори Муҳаммад Умар Сафий Озодликка 24 апрелдан буён шиддатли жанг бораётган ҳудудлардан 18 нафар жангари жасади топилгани, улар орасида ўзбекистонлик, тожикистонлик, қирғизистонлик, туркиялик ва чеченистонликлар бўлганини маълум қилди.

Қундуз вилоят полицияси раҳбари Абдул Собир Нусратий эса: “Биз вилоятда “Исломий Давлат” жангарилари борлигини эътиборсиз қолдиролмаймиз”, деб айтди.

Маълумотларга кўра, 10 май куни эрталаб жанглар Қундуз вилоятининг Алиобод, Чордара ва Имом Соҳиб деб аталган ҳудудларида, шунингдек, вилоят марказининг шимолий-ғарбида жойлашмиш тоғли ҳудудларда давом этган.

БМТ қочқинлари ишлари бўйича олий комиссарлиги маълумотига кўра, жанг бораётган ҳудудлардаги уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган 100 мингдан зиёд одам ҳозир инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

XS
SM
MD
LG