Линклар

logo-print

Македонияда полиция ва "террорчи гуруҳ" ўртасида тўқнашув давом этмоқда


Македония полицияси қуролли гуруҳга қарши амалиёт бошлади

Македония полицияси қуролли гуруҳга қарши амалиёт бошлади

Македония Ички ишлар вазири Гордана Янкуловсканинг айтишича, 9 май куни "қуролли террорчи гуруҳ"га қарши тўқнашувда 5 нафар полициячи ҳалок бўлди ва яна ўттиз нафардан зиёд одам яраланди.

Тўқнашув Македония шимолидаги Косово билан чегарадош Куманово шаҳрида юз берди.

Янкуловсканинг айтишича, қуролли жангчилар орасида ҳам талафотлар бор, аммо уларнинг рақами ҳозирча аниқ эмас.

Македония Ички ишлар вазири 18 қуролли шахс Македония хавфсизлик кучларига таслим бўлганини билдирди.

Аммо Куманово шаҳрида 10 май тонгида ҳам давом этаётгани хабар қилинмоқда.

"Тинчлик ва барқарорликка таҳдид"

Янкуловскага кўра, Кумановадаги “террорчи гуруҳ" Македонияги тинчлик ва барқарорликка таҳдиддир.

Полиция хабар беришича, барчас жангарилар "зарарсизлантирилмас экан", улар амалиётни давом эттираверадилар.

Полиция аввалроқ қуролли гуруҳ Македонияга қўшни мамлакатдан ноқонуний кирганини хабар берганди.

Аммо маҳаллий матбуотга кўра, улар асосан этник албанлар яшовчи Косоводан келганлар.

9 май куни Ички ишлар вазирли яхши "тайёргарликдан ўтган террорчи гуруҳ давлат муассисаларига ҳужум қилиш мақсадида қўшни мамлакатдан киргани" ҳақида хабар тарқатди.

Ортидан Куманово шаҳрида хавфсизлик кучлари амалиёти бошланди.

Кумановода албанилар яшовчи маҳаллалар матбуот ходимларига беркитилган, аммо шаҳардан келаётган хабарларда вазият ўта "қалтис" дея баҳоланади.

Косово чегарасига яқин Скопьедан 40 километр шимоли-шарқда жойлашган Куманово шаҳрида турли миллатлар вакиллари истиқомат қилади.

2001 йилда ушбу минтақа ҳукумат кучлари ва албан исёнчилари ўртасидаги тўқнашувларга саҳна бўлганди.

Сўнгги зўравонликлар Македониядаги барқарорликка бўлган ишончсизликни янада кучайтириши мумкин.

Македония халқи ҳукуматни коррупцияда айблайди.

Ўтган ҳафта Бош вазир Никола Груевски истеъфосини талаб қилган мухолифат фаоллари полиция билан тўқнашган эди.

Мухолифат 17 май куни умумхалқ намойишини ўтказиш билан таҳдид қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG