Линклар

Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳукумат кучларига қарши террор ҳужумлари уюштирди


Афғон полициячилари тарқатган маълумотга кўра, Кобулда 10 май куни эрталаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ташийдиган автобусга қилинган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, камида 16 киши яраланган.

Якшанба куни Қандаҳор шаҳрида жойлашган истихборат агентлигига қилинган ҳужум оқибатида эса агентликнинг 4 ходими нобуд бўлган.

Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси вакили Ҳасиб Содиқ худкуш кимса агентлик биноси олдида бомба тўла автомобилни портлатиб юборганини билдирди. Унинг айтишича, бино дарвозаси олдидаги қўриқчилар ҳужумда иштирок этган яна икки жангарини отиб ўлдирганлар.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG