Линклар

Якшанба куни Ироқ бўйлаб амалга оширилган бир неча ҳужумда камида 17 киши нобуд бўлди. Ироқ полицияси ва шифокорлари берган маълумотлар асосида ана шундай хулосага келиш мумкин.

Хусусан, Тармия шаҳридаги назорат-ўтказиш масканига уюштирилган бомба ҳужумида 5 киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди.

Тожи шаҳридаги очиқ бозорда бомбали автомобиль портлагани оқибатида эса 3 фуқаро нобуд бўлди, 8 одам тан жароҳати олди.

Шунингдек, пойтахт Бағдоднинг икки жойида амалга оширилган портлашларда яна 3 фуқаро ҳалок бўлгани айтилаяпти.

Бу орада Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятида ҳукумат кучлари ва “Исломий давлат” жангарилари ўртасида ўтган ойдан буён шиддатли жанглар давом этмоқда.

Фаллужа шаҳрида жойлашган касалхонадаги манбалар бу ерда 3 киши ўлгани ва 11 киши ярадор бўлганини маълум қилганлар.

Айни пайтда расмийлар Рамадий шаҳри яқинида ўтказилган ҳарбий амалиётларда камида 45 жангари ўлдирилганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG