Линклар

Македонияда ҳалок бўлган 8 полициячига мотам тутилмоқда


Македонияда ўтган ҳафта охирида Куманово шаҳарчасида отишмада ўлдирилган саккиз полициячига мотам эълон қилинди. 11 май куни бутун мамлакат бўйлаб давлат байроқлари туширилди, спорт мусобақалари ва сиёсий тадбирлар бекор қилинди.

Македония Президенти Гйорге Иванов 9 май куни эрталаб бошланган отишма пайтида 14 нафар қуролланган гумонланувчи ҳам ўлдирилганини маълум қилди. Отишма рўй берган шаҳарча Косово ва Сербия чегарасига яқин жойлашган.

10 май куни кечқурун телевидение орқали македонияликларга мурожаат қилган президент Иванов полициячилар “мамлакатнинг турли жойларида беқарорлик, бошбошдоқлик ва қўрқувга олиб келиши мумкин бўлган террор ҳужумлари олдини олди”, дея таъкидлади. Унинг айтишича, қуролланган шахслар “мукаммал ҳарбий тайёргарлик ва малакага эга эксртемистлар бўлган”.

Бош вазир Никола Груевски қуролланган гуруҳнинг беш етакчиси исмларини эълон қилиб, уларнигн ҳаммаси Косово фуқаролари эканини таъкидлади. Груевскининг билдиришича, қуролланган шахслар Болқон ва Яқин Шарқда жанг қилиш тажрибасига эга бўлган.

XS
SM
MD
LG