Линклар

logo-print

Керри Лавров билан Украинани муҳокама қилиш учун Сочига боради


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Россия матбуотига кўра, АҚШ Давлат котиби Жон Керри 12 май куни Сочи шаҳрида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Украина, Сурия ва Ямандаги бўҳронларни муҳокама қилиш учун учрашади.

Давлатга қарашли РИА Новости агентлиги дипломатик манбага таяниб, Кремль Керридан Украинадаги бўҳрондан чиқишга доир янги таклифларни кутаётганини хабар қилди. АҚШ Давлат департаменти бу хабарни тасдиқлаганича йўқ.

Февраль ойида Германия ва Франция воситачилигида Украина шарқида сулҳ ўрнатиш битими имзоланганига қарамасдан ҳукумат қўшинлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида вақти-вақти билан жанглар давом этмоқда.

Ғарб ва Киев Россияни айирмачиларга қурол-аслаха ва одам кучи етказиб бераётганликда айблаб келмоқда. Москва бу айбловларни рад этади.

РИА Новости манбаси Москва Керрининг ташрифидан “ҳал этувчи ечим” кутмаётганини таъкидлаган, лекин уни “жуда муҳим”, дея атаган. Шахси очиқланмаган манбага кўра, Лавров Керрига Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилаётгани номақбул эканини билдириш ниятидадир.

Россия Вашингтоннинг Украина қўшинларини тайёргарликда ўтказиш ҳаракатларини танқид қилмоқда.

10 май куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашган Германия Канцлери Ангела Меркель Москвани ўз нуфузидан фойдаланиб, шарқий Украинадаги айирмачиларни сулҳ шартларига амал қилишга кўндиришга чақирди.

XS
SM
MD
LG