Линклар

Яманда Марокашга қарашли жанговар самолёт ҳалокатга учради


Марокаш коалицияга олтита F-16 учқичи билан ҳисса қўшган.

Марокаш коалицияга олтита F-16 учқичи билан ҳисса қўшган.

Ямандаги Ҳутий исёнчилар 11 май куни Саудия етакчилигидаги коалицияга доир жанговар самолётни уриб туширганларини билдирди. Ундан бироз аввал Марокаш ўзининг ҳарбий учқичи йўқолганини билдирган эди.

Хутийларга қарашли Ал-Масираҳ телеканали “қабилаларнинг ҳаво мудофаа кучлари Саададанинг Вади Нушур шаҳри осмонида жанговар учқични уриб туширди”, дея хабар қилди. Хутийлар истеҳкоми ҳисобланган Саададан олиб кўрстилган репортажда қабила вакиллари самолёт қолдиқлари атрофида байрам қилаётгани кўрсатилган.

Телеканалга кўра, уриб туширилган аппарат F-16 русумидаги учқич бўлган. Видеотасвирда учқич бортида Марокаш байроғини кўриш мумкин.

Марокаш ҳарбийлари жанговар самолёт билан алоқа 10 май куни кечки соат олтида йўқотлганини билдирди.

Яманда Ҳутийларга қарши ҳаво ҳужумлари олти ҳафта аввал бошланганидан бери коалицияга қараши самолёт илк бор ҳалокатга учрамоқда. Марокаш коалицияга олтита F-16 учқичи билан ҳисса қўшган.

XS
SM
MD
LG