Линклар

Пикассонинг картинаси рекорд нархда сотилди


Пабло Пикассонинг "Жазоир аёллари" сериясидаги О индексли асари.

Пабло Пикассонинг "Жазоир аёллари" сериясидаги О индексли асари.

Пабло Пикассонинг “Жазоир аёллари” сериясидаги О индексли картинаси Нью Йоркнинг Christie's аукционида 179 миллион 400 минг долларга сотилди.

Пиккассонинг 1954-1955 йиллар давомида яратган мазкур асари жаҳон тарихида ким ошди савдосида сотилган энг қиммат картина бўлди. Асарни сотиб олган шахс ўз номи сир қолишини истаган.

“Жазоир аёллари” картинасини аввалги эгаси бундан 18 йил олдин Лондонда 31 миллион 900 минг долларга сотиб олган эди.

Мазкур картинага қадар жаҳон тарихида энг қиммат нархга сотилган санъат асари сифатида инглиз рассоми Фрэнсис Бэйконнинг “Люсьен Фрейд портретига уч чизги” триптихи тилга олинар эди. Бу картина икки йил аввал 142 миллион 40 минг долларга сотилган.

"Жазоир аёллари" 15 картинадан иборат серия бўлиб, ҳар бир картинага лотин алифбосидаги муайян бир харф индекс сифатида берилган. Парижда яратилган мазкур серияда рассом ўз севгилиси Мари Франсуаза Жилони тасвирлаган.

Мутахасисларга кўра, санъат асарлари сармоя ётқизишнинг энг яхши йўлларидан бири қатори кўрилаётгани сабабли, кейинги йилларда картиналарнинг нархи ошиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG