Линклар

Ўзбекистонда қанд касаллигига чалинганлар учун электр пайпоқ яратилди


Шифокор қанд диабетига чалинган беморга укол қўймоқда.

Шифокор қанд диабетига чалинган беморга укол қўймоқда.

Ўзбекистон олимлари қанд касаллигига чалинган беморлар учун электр пайпоқ ихтиро қилди.

Хабарда айтилишича, “Электрогольф” деб аталган мазкур пайпоқ паст частотадаги электр токи асосида ишлайди ва қанд касалига чалинган беморларнинг оёқ қисмидаги ангиопатик ва невропатик ўзгаришларнинг олдини олади.

Мазкур пайпоқ билан даволаниш оғриқсиз бўлиши, даъволаниш касалхона ва уй шароитда ўтказилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Олимларнинг билдиришича, электрогольф максимал даражада хавфсиз ва жуда кам миқдорда электр қуввати истеъмол қилади.

XS
SM
MD
LG