Линклар

Осиёнинг йирик телекоммуникация ширкатларидан бири бўлган Korea Telecom Ўзбекистонда электр қувватини автоматлаштирилган равишда ҳисоб-китоб қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 101 миллион доллар сармоя ётқизади.

“Ўзбекэнерго” ширкати билан имзоланган шартномада таъкидланишича, лойиҳада Осиё тараққиёт банки ҳам иштирок этади. Лойиҳа 28 ой ичида амалга оширилиши белгиланган.

Korea Telecom лойиҳа доирасида Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 1 миллионта эски электр ҳисоблагични янгисига алмаштиради. Янги ҳисоблагичлар қарздор истеъмолчиларни электр таъминотидан автоматик равишда узиб қўйиш имкониятини беради.

Ўзбекистон миқёсида жами 5 миллионта мана шундай янги ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 207 миллион долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG