Линклар

logo-print

Донецк Украинадан мустақил бўлиш ғоясидан воз кечиши мумкин


Донецк россияпарастлари лидерларидан бири Денис Пушилин.

Донецк россияпарастлари лидерларидан бири Денис Пушилин.

Украина шарқида ўзини Донецк Халқ Республикаси деб атаган тан олинмаган ҳудуд Киев Минскда имзоланган сулҳ битимига амал қиладиган бўлса ва Донецкка мухторият мақомини берса Украинадан мустақил бўлиш ғоясидан воз кечишга тайёр.

Бу ҳақда 11 май куни “Донбасс: кеча, бугун, эртага” анжуманида чиқиш қилган айримачи ҳудуд раҳбарларидан бири Денис Пушилин билдирди

Германия канцлери Ангела Меркель 10 май куни Москвда президент Владимир Путин билан учрашар экан, Украина ҳудудий яҳлитлиги тикланиши шартлигини таъкидлаган эди. Россия президенти ўз ўрнида Донецк ва Луганск айримачилари раҳбарларига таъсир кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берган.

XS
SM
MD
LG