Линклар

Бугун Немцовнинг Украина воқеаларига Кремль аралашуви ҳақидаги ҳисоботи эълон қилинади


Кремль яқинида Борис Немцов отиб кетилган жой.

Кремль яқинида Борис Немцов отиб кетилган жой.

Ўлдириб кетилган рус мухолифатчиси Борис Немцовнинг сафдошлари 12 май куни Россия ҳукуматининг Украинадаги воқеаларга ҳарбий аралшувини исботловчи ҳисоботни жамоатчиликка тақдим этиши кутилмоқда.

Мазкур доклад марҳум Борис Немцов томонидан тайёрланган эди. Россия президентининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган Немцов 27 февраль куни Москвада Кремль яқинида отиб кетилган. Ўша пайтда у мазкур ҳисобот устида ишлаётган бўлган.

Немцов якунлашга улгурмаган ҳисоботни Илья Яшин раҳбарлигидаги фаоллар ва журналистлар гуруҳи ўз ниҳоясига етказган.

Кремль бир неча марта Ғарб ва Киевнинг Россия Украина шарқидаги айирмачиларга қурол ва ҳарбийларни етказиб бермоқда деган айбловларини инкор қилган эди.

XS
SM
MD
LG