Линклар

Бугун Жон Керри Сочида Владимир Путин билан учрашади


Владимир Путин ва Жон Керри.

Владимир Путин ва Жон Керри.

АҚШ давлат котиби Жон Керри бугун Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Сочида учрашади.

Давлат департаментининг билдиришича, учрашувда Украина, Сурия ва Ямандаги вазият муҳокама қилинади. Россия ташқи ишлар вазирлиги мазкур учрашув Украина ва Сурия масаласидаги келишмовчиликлар ортидан ёмонлашган алоқаларнинг қайта яхшиланишига хизмат қилади, деб умид билдирмоқда.

Давлатга қарашли РИА Новости агентлиги дипломатик манбага таяниб, Кремль Керридан Украинадаги бўҳрондан чиқишга доир янги таклифларни кутаётганини хабар қилди. АҚШ Давлат департаменти бу хабарни тасдиқлаганича йўқ.

XS
SM
MD
LG