Линклар

Польшада президентлик сайловининг биринчи босқичи якунланди


Польша президентлигига сайловнинг биринчи босқичида Анжей Дуда ғолиб бўлди.

Польша президентлигига сайловнинг биринчи босқичида Анжей Дуда ғолиб бўлди.

Польшанинг амалдаги президенти Бронислав Коморовский мамлакатда 10 май куни ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичида ғалабани шу кунгача деярли номи чиқмаган сиёсатчи, Европа парламенти депутати Анжей Дудага бой берди.

Бу воқеа Польшанинг энг янги тарихидаги сиёсий шок бўлгани айтилмоқда. Коморовский сайловда ўз рақиби устидан осонгина ғалабага эришиши кутилаётган эди.

Сайловнинг биринчи босқичида Коморовскийга 33,8 фоиз овоз берилган, Дуда эса 34,8 фоиз овоз олган. Энди бу икки номзод 24 май куни ўтадиган президентлик сайловиинг иккинчи босқичида иштирок этади.

Польшада якшанба куни ўтказилган президентлик сайловида 10 номзод қатнашган эди. Қонунчиликка биноан сайловда номзодлар орасида ҳеч ким 50 фоиз овоз олмаган бўлса, у ҳолда сайловда энг кўп овоз олган икки номзодиккинчи босқичда куч синашади.

XS
SM
MD
LG