Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:59

Немцов ҳисоботи: Украинада Россиянинг 220 аскари ҳалок бўлган


Украина шарқидаги жангларда ўтган йилнинг август ойидан шу йилнинг бошига қадар Россиянинг камида 220 аскари ҳалок бўлган.

Бу ҳақдаги маълумот февраль ойида Москвада отиб ўлдирилган россиялик сиёсатчи Борис Немцовнинг сешанба куни эълон қилинган “Путин. Уруш” номли ҳисоботида келтирилади.

Немцов бу ҳисоботни тириклиги пайти ҳалок бўлган аскарларнинг яқинлари берган маълумот асосида тузган.

Сиёсатчи отиб ўлдирилганидан сўнг, унинг сафдошлари ҳисобот устида ишлашди.

Ҳисобот ҳаммуаллифларидан бири россиялик журналист Сергей Алексашенкога кўра, Россия сўнгги ўн ой ичида Украинадаги уруш учун 53 миллиард рубль сарфлаган.

Россиялик мухолиф сиёсатчи Борис Немцов 27 февраль куни Москва марказида отиб кетилганди.

Россия ҳукумати ўз армияси аскарларининг Украинадаги жанггоҳлардаги иштирокини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG