Линклар

Непалда сешанба куни яна кучли зилзила рўй берди. Янги зилзиланинг кучи 7,3 балга тенг бўлгани айтилмоқда.

Зилзила эпимаркази Непал ва Хитой чегараси ҳамда Эверест тоғлари яқинида, 18 км чуқурликда қайд этилган.

Сўнгги маълумотга кўра, Непалда янги зилзила оқибатида камида қирққа яқин одам ҳалок бўлган.

Бу Непалдаги сўнгги уч ҳафта ичидаги иккинчи кучли зилзиладир. 25 апрель кунги 7,9 баллик зилзила оқибатида қурбонлар сони саккиз ярим мингга етган.

Минглаб одам бошпанасиз қолган. БМТ маълумотига кўра, Непал аҳолисининг чорак қисми зилзиладан жабр кўрган.

XS
SM
MD
LG