Линклар

logo-print

Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги расмийлари мамалкат шимолидаги Қостанай вилоятининг Амангелди қишлоғида 11 май куни юзта сайғоқ ўлик ҳолда топилганини билдиришди.

Ҳозирда сайғоқлар ўлими сабабини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган.

Атроф-муҳит ҳимоячиларининг тахминича, сайғоқлар ўлимига Россиянинг космик аппарати бир ой аввал қўнган жойдаги заҳарланган ўтни егани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бундан олдин ҳам , жумаладан 2012 йилнинг май ойида Қозоғистоннинг Қостанай вилоятида юзлаб сайғоқ ўлик холда топилганди.

Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистон ҳудудларида учрайди ва ноёб ҳайвон сифатида "Қизил китоб"га киритилган.

Сайғоқлар ғайриқонуний ов қурбони ҳам бўлмоқда. Уларни гўшти ва шохи учун ўлдирадилар.

Қозоғистон ҳукумати сайғоқ овига жорий қилинган таъқиқ муддатини 2021 йилгача узайтирган.

XS
SM
MD
LG