Линклар

logo-print

Покистон ва Афғонистон жангариларга қарши амалиёт ўтказади


Афғонистон президенти Ашраф Ғани (ўнгда) ва Покистон Бош вазири Навоз Шариф. Кобул, 12 май 2015 йил.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани (ўнгда) ва Покистон Бош вазири Навоз Шариф. Кобул, 12 май 2015 йил.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф 12 май куни Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашувидан сўнг матбуотга икки давлат чегара ҳудудларидаги жангариларга қарши “мувофиқлаштирилган амалиёт” ўтказишини билдирди.

Афғонистон ҳукумати Толибон билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида фикр билдирар экан, Покистон раҳбари “Биз афғонлар ўзлари бошлаб берган тинчлик жараёнини қўллаймиз. Покистон Афғонистон билан бу йўналишда ҳар қандай ҳамкорликка тайёр”, деб айтди.

Аввалроқ Афғонистон расмийлари Қатарда Толибон вакиллари билан тинчлик музокаралари ўтказган эди. Хабарларга қараганда, Толибон вакиллари Афғонистон ҳукумати расмийлари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга рози бўлган, аммо мамлакатдан хориж давлатлари ҳарбийларининг чиқарилишини асосий талаб сифатида олға сурган.

XS
SM
MD
LG