Линклар

logo-print

Непалдаги янги зилзила қурбонлари сони 60га яқинлади


Непал, зилзилада жабрланганлардан бири касалхонага олиб кетилмоқда.

Непал, зилзилада жабрланганлардан бири касалхонага олиб кетилмоқда.

Непалда 12 май куни юз берган яна бир зилзила қурбонлари сони 58 кишига етди.

Бу сафар зилзиланинг кучи 7,3 балга тенг бўлган. Зилзила эпимаркази Непал ва Хитой чегараси ҳамда Эверест тоғлари яқинида, 18 км чуқурликда қайд этилган.

Зилзиланинг кучи Хиндистон ва Хитойда ҳам сезилган. Хиндистонда зилзила оқибати 16 киши,Хитойнинг Тибетида эса бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Бу Непалдаги сўнгги уч ҳафта ичидаги иккинчи кучли зилзиладир. 25 апрель кунги 7,9 баллик зилзила оқибатида қурбонлар сони саккиз ярим мингга етган.

Минглаб одам бошпанасиз қолган. БМТ маълумотига кўра, Непал аҳолисининг чорак қисми зилзиладан жабр кўрган.

XS
SM
MD
LG