Линклар

Ўзбекистон ҳалок бўлган қирғизистонлик жасадини ватанига қайтарди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан контрабанда маҳсулотлари олиб ўтилаётган пайт.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан контрабанда маҳсулотлари олиб ўтилаётган пайт.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара расмийлари икки давлат чегарасида 12 май куни содир бўлган воқеа юзасидан сўзлашувларини бугун ҳам давом этмоқда. Хабарларга қараганда, 12 май куни музокаралар ярим тунгача давом этган ва бугунга қолдирилган.

Қирғизистон чегара хизмати расмийси Саитжан Эратовнинг Озодлик радиосига билдиришича, Ўзбекистон томони ўзбек чегарачиси ўқидан яраланиб Сўх туман касалхонасида вафот этган қирғизстонлик жасадини қариндошларига топширган. Бундан ташқари чегарада қўлга олинган Қирғизистон фуқароси ҳам ўз ватанига қайтарилган.

12 май куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманига қарашли Сўғмент қишлоғи четидаги Қақир деган жойдаги баҳсли чегара ҳудудидан Қирғизистоннинг уч фуқароси Ўзбекистонга мева-сабзавотларни контрабанда йўли билан олиб киришга уринган.

Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон чегара наряди талабларига бўйсунмаган. Пировардида ўзбек чегарачилари уларга қарата ўт очган. Бунинг натижасида бир қирғизистонлик ярадор бўлиб, кўп ўтмай Сўх туман касалхонасида жон берган, иккинчи қирғизистонлик ўзбек ҳарбийлари томонидан ушланган, учинчиси эса Қирғизистон ҳудудига ўтиб, ғойиб бўлган.

Чегарани бузмоқчи бўлганлар Боткен туманининг Бўзадир қишлоғи яшовчилари бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG