Линклар

Андижондаги қонли воқеаларга 10 йил тўлди


Андижон, 2005 йилнинг 14 май куни. Андижонликлар ҳалок бўлганлар орасида ўз яқинларини изламоқда.

Андижон, 2005 йилнинг 14 май куни. Андижонликлар ҳалок бўлганлар орасида ўз яқинларини изламоқда.

Бугун Ўзбекистон тарихидаги энг қонли дея кўрилган Андижон воқеаларига 10 йил тўлди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 2005 йилнинг 13 май куни Андижоннинг марказидаги Бобур майдонида ҳукумат кучлари аксари қуролсиз бўлган тинч намойишчиларни ўққа тутиши натижасида юзлаб бегуноҳ одам, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлганди.

Ҳукумат Андижонда ҳокимиятни қуролли қўзғолон йўли билан босиб олишга уринган “Акромийлар” диний оқимига мансуб 187 киши ҳалок бўлганини айтади.

2005 йилнинг 10 майида Андижонда 23 тадбиркорнинг қамоққа олинишига норозилик билдириб юзлаб одам намойишга чиққанди. 12 майга бориб эса уларнинг сони 2000 кишига етганди. 13 май куни эса Андижон бош майдонига ўн минглаб одамлар йиғилди.

12 майга ўтар кечаси қуролли гуруҳ Андижон қамоқхонасига ҳужум қилиб, у ердан маҳбусларни озод қилади.

Бунинг ортидан эса ҳукумат кучлари тинч аҳолига қарата ўқ узади.

Тошкент ҳукумати ҳуқуқ фаолларининг 13 май воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказиш чақириқларини рад этишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG