Линклар

logo-print

Яманда гуманитар танаффус олдидан яна ўқ отилди


Яман ҳукуматига содиқ жангчилар шиа исёнчиларига қарши жангда яраланган сафдошини хавфсиз жойга кўчирмоқда.

Яман ҳукуматига содиқ жангчилар шиа исёнчиларига қарши жангда яраланган сафдошини хавфсиз жойга кўчирмоқда.

Яманда гуманитар мақсадлар учун берилган беш кунлик танаффус кучга киришига ярим соат қолганида айрим ҳукдудларда яна ўқ отилгани хабар қилинди.

12 май куни маҳаллий вақт билан кеч соат 11 да бошланган жанглар шиа исёнчилари Дхала шаҳрини танк ва замбараклардан бамбардимон қилиши ортидан бошланиб кетган.

Яман расмийлари шиа жангариларини тинч аҳолини ўққа тутаётганликда айбламоқда. Бироқ Саудия Арабистони гуманитар танаффусга амал қилган ҳолда шиа жангарилари манзилларини бамбардимон қилмаётир.

Мамлакат потахти Санаа, Аден, Лаҳжа, Абян шаҳарларида нисбатан тинч вазият кузатилди.

Саудия Арабистони тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиб берилиши учун Ямандаги шиа жангариларини бамбардимон қилишни беш кунга тўхтатган эди. Аммо ҳар икки томон, агар рақиб танаффус шартларига амал қилмаса, ўқ отишни қайта бошлаши ҳақида баёнот берган.

Яманда 6 ҳафтадан бери бораётган жангларда камида 1,5 минг одам ҳалок бўлгани, 6 минг одам яралангани айтилмоқда. Уларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакилларидир.

XS
SM
MD
LG