Линклар

logo-print

Керри: Украинада сулҳга амал қилинса, Россияга санкциялар юмшатилиши мумкин


Жон Керри (чапда) ва Владимир Путин учрашуви 4 соат давом этди.

Жон Керри (чапда) ва Владимир Путин учрашуви 4 соат давом этди.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Украинада низолашаётган ҳар икки томон Минскда февраль ойида эришилган сулҳ битимини бузишни тўхтатиши кераклигини айтди.

Керрига кўра, агар томонлар сулҳга тўла амал қилса, Ғарб Россияга нисбатан санкцияларни енгиллаштириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Давлат котиби бу ҳақда 12 май куни Сочида президент Владимир Путин билан ўтган тўрт соатлик музокаралар чоғида билдирди. Керри Украинадаги инқироз бошланганидан бери биринчи марта Россияга ташриф қилди. Путин билан учрашувдан олдин у тўрт соат Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан сўзлашди.

Россия-Америка муносабатлари Кремль 2014 йил мартида Украинага қарашли Қрим мухториятини аннекция қилганидан сўнг ёмонлашган эди.

Сергей Лавров Жон Керри билан учрашганидан сўнг матбуотга томонлар икки мамлакат муносабатларини янада ёмонлаштирувчи қадамларни ташлашдан тийилиши кераклигини таъкидлади ҳамда мазкур учрашув Москва ва Вашингтон бир бирини яхшироқ тушуниб олиши учун хизмат қилди, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG