Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:12

Карачида автобусга қилинган ҳужумда қирқдан нафардан кўпроқ одам ҳалок бўлди


Ўққа тутилган автобус
Ўққа тутилган автобус

Покистон расмийларининг айтишича, мамлакат жанубидаги Карачи шаҳрида қуролли шахслар автобусни ўққа тутиши оқибатида 43 нафар шиа мусулмони, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Вилоят полициясининг бошлиғи Ғулом Ҳайдар Жамолий сўзларига кўра, шиаларнинг Исмоилия оқимига мансуб зиёрат ўнгида тўхтаётган маҳали қуролли шахслар автобус ичига кириб, одамларга қарата пала-партиш ўқ ота бошлаган.

Жамолий 13 май куни содир этилган ҳужумда яна бир неча киши яраланганини айтди.

Покистоннинг Толибон гуруҳидан ажралиб чиққан Жундуллоҳ гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Гуруҳ сўзчиси Аҳмад Марват Озодликка улар исмоилийлар, шиалар ва насронийларга ҳужумларини давом эттираверишларини билдирди.

Телевизион каналлар ўқдан илма-тешик бўлиб кетган норинж рангли автобусни намойиш этган.

Аксарият мусулмон бўлган 200 миллионлик Покистонда шиалар аҳолининг тахминан 20 фоизини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG