Линклар

НАТО ва Украина Россия расмийларининг Москва томонидан аннексия қилинган Қримда ядро қуроли жойлаштириш эҳтимолига оид баёнотларидан хавотир изҳор этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

НАТО ва Украина расмийлари ўз баёнотларида келажакда Қримда ядро қуроли жойлаштириши вазиятни беқарорлаштириш омили бўлиши мумкинлигини қайд этганлар.

Март ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Москва Қримда ядро қуролини жойлаштириш ҳуқуқига эга эканини, бироқ бунақа режа йўқлигини айтганди. Рус дипломатининг баёнотида “Шарқий Украинадаги вазиятни атайлаб беқарорлаштириш”ни бас қилиш талаби ҳам акс этган.

Россия Донбассда ўз қўшинлари юргани ва у ердаги айирмачиларга қурол-аслаҳа етказиб бераётганини мунтазам равишда рад этиб, Киевни оташкесим битимини бузаётганликда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG