Линклар

logo-print

Ватикан янги шартнома билан “Фаластин давлати”ни тан олди


Рим папаси Франциск.

Рим папаси Франциск.

Ватикан матни чоршанба куни тайёр бўлган янги шартномада Фаластин давлатини расман тан олди.

Яқинда имзоланиши лозим бўлган шартномада Папа тахти Фаластинни озод қилиш ташкилоти билан аввал амалда бўлган дипломатик алоқалар ўрнига “Фаластин давлати” билан дипломатик алоқалар ўрнатиши очиқ-ойдин айтилади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатди.

Ватикан БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластинга БМТ қошидаги кузатувчи давлат мақоми бериш ҳақидаги 2012 йилги қарорини олқишлаган. Бироқ янги шартнома Фаластин давлатини расман тан олиш бўйича Папа тахти ва фаластинликлар ўртасида тузилган илк легал ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Шанба куни Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Рим папаси Франциск билан учрашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG