Линклар

Кобулдаги ҳужум оқибатида асосан хорижийлар ўлдирилди


 Park Palace меҳмонхонаси.

Park Palace меҳмонхонаси.

Афғонистон пойтахтидаги хорижликлар гавжум Парк Палас меҳмонхонасига жангарилар томонидан 13 май куни уюштирилган ҳужумда камида 14 киши нобуд бўлди, олти киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида бир америкалик ва икки ҳиндистонлик ҳам бор.

Меҳмонхона ичидаги яна 54 киши бир неча соат давом этган қамалдан сўнг хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан қутқарилди.

Афғон расмийларига кўра, ҳужумни уюштирган уч киши жуббаларига жойланган портлаш мосламаларини ҳаракатга келтиришга улгурмай, полициячилар тарафидан отиб ўлдирилган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Маълумотларга кўра, ҳужум Парк Паласга меҳмонлар концерт кўриш учун келган пайтда уюштирилган.

XS
SM
MD
LG