Линклар

Тал-Афардаги ҳужумда Бағдодий муовини ўлгани айтилмоқда


Абу Аъло ал-Африй.

Абу Аъло ал-Африй.

Ироқ Мудофаа вазирлиги “Исломий Давлат” гуруҳида иккинчи одам саналмиш шахс мамлакат шимолида коалиция кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Ироқ армияси генерали Таҳсин Иброҳимга кўра, Абу Аъло ал-Африй лақаби билан танилган Абдурраҳмон Мустафо Муҳаммад Тал-Афар шаҳридаги масжидга берилган зарбадан ҳалок бўлганини айтди.

Ироқлик генералга кўра, Абдурраҳмон Мустафо Муҳаммад у ерда ўнлаб жангарилар билан сўзлашаётган бўлган.

Айни пайтда америкалик ҳарбийлар коалиция кучлари масжидга ҳаводан зарба берилганини кескин рад этиб, ал-Африй ҳалок бўлганига оид иддаони тасдиқлай олмасликларини айтмоқдалар.

Ироқ расмийлари аввал ҳам ИДга алоқадор айрим жангарилар ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатган, бироқ кўп ўтмай улар тирик экани маълум бўлганди.

XS
SM
MD
LG