Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:26

Ўзбек армияси яна Марказий Осиëда энг қудратли деб топилди


Global Firepower ҳарбий-таҳлилий портали дунëдаги 126 давлат армияларининг қудратига оид навбатдаги рўйхатини эълон қилди.

Жаҳон миқëсида армияси қудрати бўйича Бельгия¸ Португалия¸ Хорватия ва Сербия каби Европа давлатларидан ҳам ўзиб 54-ўринга қўйилган Ўзбекистон¸ айни пайтда Марказий Осиëдаги энг қудратли армияга эга деб топилди.

Global Firepower ҳисобича¸ Ўзбекистон армияси ихтиëрида 420 дона танк¸ 715 та бронетранспортер¸ 109 та ракета тизими¸ 69 та қирувчи учқич ва 25 та жанговар вертолëт бор. Ўзбекистоннинг бир йиллик ҳарбий бюджети¸ халқаро портал тахминича¸ 70 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Дунëнинг ҳарбий жиҳатдан энг қудратли учлигини АҚШ ва Россия ва Хитой эгаллади.

Ўзбекистон қўшнилари эса ҳарбий қудрат бўйича 126 давлат ичида Қозоғистон 66¸ Қирғизистон 78¸ Тожикистон 81¸ ТУркманистон эса 90-ўринга қўйилди.

XS
SM
MD
LG