Линклар

Болтиқбўйи ҳудудида НАТО ҳарбий базаси очилиши мумкин


Болтиқбўйи ҳаво ҳудудини назорат қилаëтган НАТО қирувчи учқичлари.

Болтиқбўйи ҳаво ҳудудини назорат қилаëтган НАТО қирувчи учқичлари.

Литва армияси матбуот котиби Миндаугас Неймонтаснинг 14 май куни матбуотга билдиришича¸ минтақадаги хавфсизлик вазиятидан келиб учала Болтиқбўйи давлати мудофаа раҳбарлари яқин кунларда НАТОнинг Европадаги олий қўмондонига расмий сўров билан мурожаат қилади.

Бу расмий мурожаатда учала давлат ҳарбийлари НАТО қўмондонидан Болтиқбўйи давлатлари ҳудудида бригада катталигидаги доимий қўшинлари жойлаштирилишини сўрайди. НАТОнинг бригада кучлари сафида одатда 3000 дан 5000 нафаргача ҳарбий бўлади.

Литва ҳарбийсининг таъкидлашича¸ бундай қарор Россия ҳарбий ҳаво ва денгиз қўшинларининг минтақада кучайиб бораëтган фаолиятига жавоб бўлади.

Россияни ўзи учун асосий таҳдид манбаи деб биладиган учала Болтиқбўйи республикаси 1999 йилда НАТо ҳарбий иттифоқига¸ 2004 йилда эса¸ Европа иттифоқига аъзо бўлган.

Собиқ СССРдан мустақил бўлган учала Болтиқбўйи республикасини ўз аъзолигига қабул қилган НАТО 1997 йилда Россия билан ушбу давлатлар ҳудудида жанговар кучларини доимий жойлаштирмасликка оид шартнома имзолаган.

Россиянинг Қримни аннексия қилиши ва Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаши ортидан НАТО айни кунларда Болтиқбўйи давлатлари¸ қолаверса собиқ Варшава пакти аъзолари Польша¸ Руминия ва Болгария ҳудудида минтақавий қўмондонлик-назорат марказлари очмоқда.

- Биз Болтиқбўйидаги ҳозирлигимизни аллақачон оширдик. Ҳавони назорат қилиш кучайди¸ Болтиқ денгизидаги ҳарбийларимиз сони кучайди¸ шунингдек қуруқликдаги машқлар ва уларда қатнашаëтган қўшинларимиз сони ҳам кўпайди¸ деди Болтиқбўйи Мудофаа вазирлари расмий мурожаати арафасида гапирган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

XS
SM
MD
LG